Испания вакцина олган саёҳатчилар учун чегарани очди

0
69
Фото:BBC.com

Испания ҳукумати туризмни ривожлантириш мақсадида бугундан бошлаб ўз чегарасини очганини эълон қилди. Фақат сайёҳлар вакцина қабул қилган бўлишлари керак.

Испания Бош вазири Педро Санчес ушбу қарорни 21 май куни Мадриднинг ФИТУР халқаро сайёҳлик савдо кўргазмасида эшиттирган эди. У ваксинация қилинган саёҳатчиларга, айниқса AҚШдан келганларга рухсат берилишини айтган.

9 май куни ҳукумат пандемияга қарши кураш учун октябрда жорий қилинган фавқулодда ҳолатни бекор қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, Испания дунёдаги энг кўп сайёҳ ташриф буюрадиган иккинчи мамлакат ҳисобланади.

Аммо ўтган йили туризм соҳасида 80 фоиз паст натижа қайд этилган. Пандемия туфайли мамлакатда қатор чекловлар ўрнатилган, бу айниқса саёҳат билан боғлиқ эди.

Испанияда коронавирус инфекциясига чалинганларнинг умумий сони 3 миллион 697 минг 987 тага етди. Ҳозирга қадар 3 миллион 471 минг 163 киши касалликдан бутунлай соғайган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг