БМТ ҳисоботи: Пандемия вақтида дунё бўйича 100 миллиондан ортиқ одам ишсиз қолди

0
207
Фото:www.euronews.com

Таъкидланишича, қашшоқлик даражасининг кескин ўсишининг асосий сабаби пандемия вақтида ишини йўқотган фуқароларнинг ижтимоий таъминоти яхши таъминланмаслигида бўлиб, иш вақтининг кескин камайиши оқибатида меҳнат бозоридаги мавжуд ижтимоий тенгсизлик янада ошишига олиб келмоқда.

Бу ҳолат эса, айниқса кам малакали ишчилар, аёллар, ёшлар ёки муҳожирларга салбий таъсир кўрсатмоқда.

Коронавирус пандемияси берган салбий оқибатлар натижасида дунё бўйича 100 миллиондан ортиқ кишини қашшоқликка маҳкум бўлди. Бу ҳақда БМТнинг ихтисослашган агентлиги Халқаро меҳнат ташкилоти ҳисоботида айтиб ўтилди, дея хабар бермоқда Euronews телеканали.

«2019 йилга нисбатан 108 миллионга яқин одамлар ўта қашшоқлик ҳолатидалар, улар оилалари билан кунига 3,20 АҚШ доллари ҳисобига яшаб келишмоқда» – дея айтиб ўтилди “Жаҳон иш билан таъминлаш истиқболлари ташкилоти”нинг ҳисоботида.

Таъкидланишича, қашшоқлик даражасининг кескин ўсишининг асосий сабаби пандемия вақтида ишини йўқотган фуқароларнинг ижтимоий таъминоти яхши таъминланмаслигида бўлиб, иш вақтининг кескин камайиши оқибатида меҳнат бозоридаги мавжуд ижтимоий тенгсизлик янада ошишига олиб келмоқда.

Бу ҳолат эса, айниқса кам малакали ишчилар, аёллар, ёшлар ёки муҳожирларга салбий таъсир кўрсатмоқда.

Жумладан, ўтган йили аёлларнинг бандлиги ўртача 5 фоизга камайган бўлса, эркаклар эса 3,9 фоизни ташкил этган. Бу борада, Халқаро меҳнат ташкилотининг қилаётган прогнозларига кўра, дунё аҳолисининг ўртача бандлик даражасида нормал ҳолатга келиши учун камида 3-4 йил керак: 2023 йилларга келиб эса ҳолат яхшиланиши мумкин.

Ташкилот раҳбари Гай Райдернинг сўзларига кўра, COVID-19 нафақат соғлиқни сақлаш ташкилотининг инқирози, балки бандлик ва инсон ресурсларининг ҳам инқирози бўлди».

Унинг қўшимча қилишича, йилнинг охирига қадар ишга лаёқатли бўлганларга ўтган йилгидан кўра, 23 миллионта камроқ иш ўринлари мавжуд бўлиб, умумий ҳисобда 75 миллионта иш ўринлари етишмайди.

«Шунинг учун қашшоқлик ва ижтимоий тенгсизликни камайтириш учун иқтисодиёт кўтарилишига йўл очиш, яхши иш ўринларини тезроқ яратиш, жамиятнинг ўрта қатламларини қўллаб-қувватлаш натижасида иқтисоднинг зарар кўрган тармоқларини тиклаш бўйича қадамларни бошлаш керак” – ечим бериб ўтди Райдер.

Эслатиб ўтамиз, 3 июнь санасига кўра, дунёда коронавирус инфекцияси 172,4 миллиондан ортиқ ҳолатлари қайд этилди, улардан 3,7 миллиондан ортиғи ўлимга олиб келди, 155 миллиондан ортиқ касалланганлар соғайиб кетди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг