Агниешка Пикулицканинг аккредитацияси узайтирилмайди

0
388
Фотоколлаж

«Al Jazeera» телеканали мухбири А.Пикулицка-Вильчевска томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигининг бузилиши ҳолатлари қайд этилганлиги сабабли Ташқи ишлар вазирлиги унинг аккредитациясини узайтирмаслик тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили, Вазир маслаҳатчиси ва матбуот котиби Кабулжанов Юсупнинг телеграм каналида маълум қилинди.

Жорий йилнинг бошида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги томонидан «Al Jazeera» телеканали мухбири Агнешка Пикулицка-Вилчевскага аккредитация берилмаганлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълум вақт ўтгач, Ташқи ишлар вазирлиги Агнешка Пикулицка-Вилчевскадан узр сўраб, аккредитациядан ўтказган эди.

Ижтимоий тармоқларда Агниешка Пикулицка Ўзбекистонда ЛГБТ тарғиботи билан шуғулланмоқда деган  хабарлар ортидан у яна омманинг диққат эътиборига тушган эди. Шунингдек, Ички ишлар вазирлиги томонидан Агнешка Пикулицка Ўзбекистонда юз бераётган воқеаларни нотўғри талқин қилишда ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларини обрўсизлантирадиган маълумотларни нашр этишда айблаганлиги ҳақида оммавий ахборот воситаларида маълумот тарқатилган эди.

Воқеалар ривожи давомида энди «Al Jazeera» телеканали маъмурияти ва хусусан Агниешка Пикулицканинг Ташқи ишлар вазирлигининг мазкур қарорига муносабати қандай бўлишини кузатиб борамиз.

 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг