Эрўдғон Истанбул марказида жойлашган янги масжидни очиб берди

0
382
Фото:www.reuters.com

Туркия Президенти Режеб Таййип Эрдўғон ташаббуси билан Истанбулдаги қадимий масжид қайта очилди.

Хабар берилишича, шаҳар марказида жойлашган Таксим диний маскани  қурилиши 2017 йил февралда бошланган.

Эрдўғон масжиднинг очилиш маросимида иштирок этар экан, ушбу воқеа турклар учун унутилмас кун бўлишини айтди ва у халқи билан бирга жума намозини адо этди.

Мамлакат расмийлари Twitter саҳифасида 1994 йил Эрдўғон Истанбул ҳокими бўлганида олинган видеони намойиш қилган. Ўшанда у бино тепасида туриб, масжид қураман деганди.

Лойиҳа тарафдорлари шаҳар марказида мусулмонлар учун ибодат жойлари етарли эмаслиги таъкидланган. Шу боис, бузиб ташланган ва қайта тикланаётган Отатурк хотирасига бағишланган маданият марказига эга бўлган майдонга диний маскан қуриш таклифи берилган.

Манба

 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг