“Толибон” қўшни мамлакатларда АҚШ ҳарбий базаларининг очилишига қарши

0
241
Фото: www.aa.com.tr

“Толибон” Афғонистондаги беқарорликнинг сабаби хорижий кучлар деб ҳисоблайди

“Толибон” ҳаракати Афғонистонга қўшни давлатларда АҚШ ҳарбий базасини яратишга йўл қўйилмаслиги керак, деб ҳисоблайди.

Афғонистондаги беқарорликнинг сабаби, хорижий кучларнинг бўлиши ҳисобланади, дейди Толибон.

Толибон ҳаракатининг баёнотида таъкидланишича, Афғонистон қўшнилари ва минтақадаги мамлакатлар ўз ҳудудларида Америка ҳарбий базасини яратишга йўл қўймасликлари керак.

“Толибон” вакилларининг фикрига кўра, Қўшма Штатларга ўз ҳудудида ҳарбий базасини очишга рухсат берган мамлакат тарихдаги энг катта хатога йўл қўяди.

«Афғонистон халқи бундай адолатсиз ва провокацион ҳаракатларни жимгина кузатиб туролмайди ҳамда тарихда бўлгани каби диний ва тарихий вазифаларини бажаради», дейилади баёнотда.

Толиблар Афғонистон ерларидан бошқа давлатни беқарорлаштириш учун фойдаланишга йўл қўймайгани каби, худди шундай бошқа мамлакатлар ҳам Афғонистонни беқарорлаштириш учун бошқаларни ўз ҳудудларидан фойдаланишга йўл қўймаслиги керак, дея таъкидлаб ўтди “Толибон”ҳаракати.

 

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг