Украина Президенти «қонундаги ўғрилар» ва криминал авторитетларга қарши уруш эълон қилди

0
511
Фото: strichka.com

14 май куни Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда “қонундаги ўғрилари” ва криминал авторитетларга қарши санкциялар қўллаш масаласи муҳокама қилинди.

Украина Президенти Владимир Зеленский видеомурожаатида, мамлакатда қонун ўғриларига ва жиноий тўдаларга қарши курашиш учун қўлидан келган ҳамма ишни қилишга тайёр эканини айтди.

Маълум бўлишича, 557 кишига нисбатан активларни чеклаб қўйиш, Украина ҳудудига киришни тақиқлаш, виза ва яшаш учун рухсат бериш тўғрисидаги ҳужжатни бекор қилиш ва фуқароликдан маҳрум қилиш каби қатор санкциялар қўлланилди.

Зеленский давлат ерлари ва уйлари масаласи бўйича собиқ судьялар, прокуратура, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, божхона ходимлари ва солиқчиларни айбдор деб ҳисоблайди.

Бунга, айнан, собиқ вазирлар Дмитрий Табачник, Раиса Богатйрева, собиқ Бош прокурор Святослав Пискун, Бош вазирнинг собиқ ўринбосари Геннадий Зубко, Богдан корпорацияси бўлими директори Aлександр Илйин назарда тутилган.

Украина телеканалларининг трансляцияси Рақамли трансформация вазири Михаил Федоровнинг таъкидлашича, йиғилишда киберхавфсизликни ривожлантириш стратегияси ва назоратсиз ҳудудларда телевизион эшиттиришлар масаласи ҳам муҳокама қилинган.

Россия фуқаролари ва компанияларига қарши санкциялар брифингда МДҲ котиби Aлексей Данилов йиғилишда Россия Федерацияси фуқароларига ва Россия компанияларига нисбатан санкцияларни узайтириш тўғрисида қарор қабул қилинганини айтиб ўтди.

Дарвоқе, Украинадаги олигархларга қарши кураш Данилов, шунингдек, Украинада олигархлар тўғрисидаги қонун лойиҳаси тайёрланаётгани, унда “олигарх” тўғрисида тушунча берилиши ҳам маълум қилинди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг