ЮНИСEФ: 10 майдан бери Ғазо секторида 34 нафар бола ўлдирилган.

0
187
Фото:(ria.ru)

Сўнгги тўрт кун ичида исроилликлар ва фаластинликлар ўртасида содир бўлган тўқнашувлар натижасида Ғазо секторида 34 бола ва Исроилда икки бола вафот этган. Бу ҳақда РИА НОВОСТИ ЮНИСEФнинг Яқин Шарқ ва Шимолий Африка бўйича вакили Жюлетта Тумага таяниб хабар берди.

«ЮНИСEФга келиб тушган хабарларга кўра, 10 майдан бери Ғазо секторида 34 бола ўлдирилган. Сўнгги тўрт кун ичида 34 фаластинлик бола ўлдирилган, бу жуда катта сон. Шунингдек, Исроилда иккита бола вафот этган” -деб маълум қилган Тума.

Маълумот ўрнида, Исроил ва Фаластиннинг Ғазо сектори чегарасидаги вазият 10 май куни кечқурун кескинлашган эди.Исроил армиясининг айтишича, эскалация жума куни кечқурун бошланганидан буён Ғазо секторидан Исроил ҳудудига 2000 га яқин ракета отилган. Шундан 350 га яқини муваффақиятсиз якунланган.Шунингдек, Исроил ҳам Ғазо секторига юзлаб зарбалар берган.

Сўнгги маълумотларга кўра, Исроилда етти нафар тинч аҳоли ва битта аскар ҳалок бўлган.

Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, Исроилнинг ўқ отиши натижасида 126 фаластинлик ҳалок бўлган, 950 дан ортиқ одам жароҳат олган.

Maнбa: 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг