Владимир Жириновский руслар бошчилигидаги Марказий Осиё амирлигини тузишни таклиф қилди

0
721
Фото: orient.tm

«қозоқлар, ўзбеклар, қирғизлар, қорақапоқлар, тожиклар, туркманлар бундан қониқади»-, дея баёнот берди у.

Россиялик сиёсатчи, Россия Федерацияси Давлат Думаси депутати ва Россия Либерал-демократик партияси раҳбари Владимир Жириновский «Комсомольская правда»  радиосига берган интервьюсида Қирғизистон ва Тожикистон чегарасидаги вазиятга изоҳ берди ва Марказий Осиё амирлигини тузишни таклиф қилди, дея хабар бермоқда Azzatyq ruhy.

«У ерларда ҳамиша шу бўлган. Кавказ, Кавказорти ва Марказий Осиё. Ёнида майда сонли халқлар яшайдиган жойларда доим тўқнашувлар бўлади. Ер кимни, сув кимники, транспорт боғланмалари кимники (деган важлар билан. тахр.). Шунинг учун подшоҳ давригача қандай бўлган бўлса, подшоҳ шундай бўлинган шаклда қолдирган. Мана Бухоро- Бухоро амирлиги. Амир бошчилигидаги Бухоро амирлиги. Русчасига- бошлиқ дегани. Мен бу номларни Россияда ҳам қайта тиклаган бўлар эдим, масалан- Узоқ Шарқ, Шарқий Сибирь, Урал бошлиғи, Кавказорти бошлиғи, …. бошлиғи.

Хуллас шундай. Ва, айтайлик, Хива. У ҳам амирлик ёки хонлик. Самарқанд. Ва советлар ҳокимияти яна донолик қилишни бошлагач, улар республикаларни тузишни бошладилар. Инсонлар эса ҳар ҳил жойларда яшаб келишарди. Ва республикаларнинг чегаралари ҳар доим ҳам ўша ердаги бутун халқнинг чегараси бўлмаган. Айтайлик, тожиклар Ўзбекистонда яшайди. Қирғизистонда ҳам яшайди. Биз эса уларга фақатгина Тожикистонни бердик. Худди шундай қирғизлар, қозоқлар, туркманлар, ҳаммаси аралашиб кетган. 

Фақат жўғрофий номлар холос. Мен уларни қандай номлаган бўлардим? Марказий Осиё амирлиги, ушбу амирликнинг бошлиғи рус ва унинг штаб -квартираси Тошкентда бўлади. Ўзбеклар ҳам, қозоқлар ҳам, қирғизлар ҳам, қорақалпоқлар ҳам, тожиклар ҳам, туркманлар ҳам бундан қониқади. Шунда инсонлар билишади, яъни сув бутун Марказий Осиёда яшовчилариники эканлигини. Ерлар ҳам шундай: ким шу ерларда яшаётган бўлса, ҳеч ким хайдамаслиги керак.. Энергияни ҳамма олиши керак бўлади»,-  дея баёнот берди Владимир Жириновский.

Унинг сўзларига кўра, «аҳир бундай бўлмаган, яъни – Тожикистон республикаси, Қирғизистон Республикаси  инсоният тарихида бўлмаган».

“Бунинг ҳаммаси болшевикларни иши. Улар шунчалик кўп диверсияларни амалга оширишганки, биз яқин юз йилгача ҳали тинчимаймиз. Улар эса, бу ишларни қилганларни Қизил майдондаги қабрларига гул ташийдилар.

Мана ўзим- Верный шаҳрида туғилганман.  1854 йилда у ташкил этилди, қурилди. 1924 йилда Сталин, Совет ҳукумати уни қозоқларга берди, улар уни Олма-Ота деб аташди. Албатта, баракалла, лоқал шундай қилишибди. Аммо 1936 йилда алоҳида иттифоқ республикалари тузилди ва биз 1956 йилда аввал 15, кейин 16, кейин яна 15 та иттифоқ республикаларига эга бўлдик ва уларнинг конституцияларида бу суверен давлат дея қайд этиб қўйилди. Хўш, аҳмоқмас эканми улар? Бу эса мустақил давлат эканлигини англатади. Фақат КПСС партияси уларни бирлаштирди. Қачонки Горбачёв партияни тугатиб юборгач ва ҳаммаси қулаб тушди», – деди россиялик сиёсатчи.

Унинг таъкидлашига кўра, бутун Ўрта Осиё ҳудуди бўйлаб сувни тўғри тақсимлашда, руслар бошқариб боришган бўлар экан.

“Одамлар ҳамма жойда яшайдилар. Аҳир сувсиз яшаб бўладими? Бугун Киев нацистлар режими Қримга сув олиб борадиган Днепр каналининг сувини тўсиб ташлади.  Шу пайтгача Днепрдан исталганча сув Қримга келиб турарди.  Буниси энди Ўрта Осиё эмас, буниси энди славянлар славянларни қийнамоқда. Ярим орол ўзининг сувига эга эмас, у  ерга сув Днепрдан келарди. Улар шу сувни ҳам тўсиб қўйишди! Бу ҳолат Днепр учун ҳам, қримликлар учун ҳам ёмон.  Киев учун ҳам ёмон. Руслар учун ҳам, Украина учун ҳам ёмон. Аммо гулчаларни Қизил майдонга олиб борамиз.

Ақлдан озиш деганлари шунақа бўлади. Шунинг учун тожиклар ва қирғизлар ҳеч бўлмаганда сувларини ҳимоя қилиш истаги билан курашмоқдалар. Қримликлар кураша оладими? Икки ярим миллион. Ёки канал ўтадиган Херсондаги русларчи? Запорожье ва ҳ.к. бошқалар. Днепр сувининг Қримга келиши учун катта уруш зарур. Бу аҳир аҳмоқликку! Бу даҳшатку!

Уларни – Қирғизистон ва Тожикистонни у ерда тинчлантиришади, аммо муаммо бунда эмас. Бу баттар ёмонлашишда давом этади. У ерда аҳоли кўпайиб бормоқда. Мен Ўрта Осиёда яшаганимда, Ўзбекистон аҳолиси 15 миллион эди, ҳозир эса 30 миллион. Ҳали 50 миллионга етади. Ва бутун Ўрта Осиё юз миллионга тенг – тамом, сув етмайди. Қурғоқчилик, ҳосилни нобуд бўлиши ва яшаш учун қонли урушлар бошланади. Энди бу сафар подшосиз, коммунистларсиз. Шунчаки сувсизликдан! У ерда Қора-қум чўли, қора қумлар. Умуман у ердаги чўллар бошқача, уларнинг ярмини куйдурувчи қумлар ташкил этади. Туялар яшайди. Икки ҳафта давомида улар сувсиз ва овқатсиз қолишлари мумкин, чунки уларнинг ўркачида сув ва озиқ-овқат тўпланиб туради. Икки ҳафта давомида туя танаси ушбу сув ва овқатдан фойдаланади.

Большевиклар у ерда биз учун шунчалик кўп муамоларни қолдиришдики, ким совет ҳокимиятини олиб келган бўлса, уларни Ўрта Осиё халқлари қарғаб келади. Подшоҳ даврида эса бундай бўлмаган!», -дея қайд этиб ўтди Владимир Жириновский.

 Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг