Дубайда тарихда илк бор “ухлаш бўйича жаҳон чемпионати” бўлиб ўтади

0
124

Шу йилнинг сентябрь ойида Дубайда INDEX мебел ва интерьерлари халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади. Ушбу кўргазма доирасида ташкилотчилар дунёда илк бор “Уйқу бўйича мусобақа” (Sleep Challenge)ни ташкиллаштиришни режалаштиришди. 

Чемпионат қатнашчиларига осон бўлмаган, ноодатий вазифа топширилади. Улар кўргазмалар залининг ўзида оломон ва меҳмонлар олдида тезлик билан ухлаб қолишлари керак. Мусобақа 3 соат давом этади. Мусобақа давомида энг тез ва узоқ ухлаган “уйқучи”га махсус мукофот берилади. 

Мазкур турнирда иштирок этишни истаганлар 2 сентябрга қадар Фейсбукдаги ташкилотчиларнинг махсус саҳифасида (Манба) аризаларини қолдиришлари лозим.

Чемпионат ғолибига INDEX компаниясининг махсус дизайнерлик кровати тақдим этилади.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг