Қозоғистонлик ишбилармон Қирғизистон президентига маслаҳатчи этиб сайланди.

0
142
Фото:(24.kg)

Қозоғистонлик ишбилармон Aлмаз Ибрагимов ихтиёрий равишда Қирғизистон президентининг маслаҳатчиси этиб тайинланди. Хабарларга кўра, президент СадирЖапаров тегишли буйруқни имзолади.

Энди давлат раҳбарига маслаҳат берадиган шахс ҳақида нималар аниқ.
Aлмаз Ибрагимов 1948 йил 26 майда Иссиқкўл вилояти, Aнанево қишлоғида туғилган.
Aлмаз 13 ёшида ишлашга мажбур бўлган. У, дастлаб юк кўтарувчи сифатида иш бошлаган.

Кейинчалик, Aрмиядатанк взводи командири бўлиб хизмат қилган. Маслаҳатчи 1977 йилда Халқ хўжалиги институтининг Тошкент Халқлар дўстлиги институтини, 1999 йилда Москва замонавий бизнес институтини тугатган.
Қирғизистоннинг «Первое Мая» колхозидачилингир, таъминотмуҳандиси, муҳандис ўринбосари бўлиб ишлаган (1970-1985).

Унинг карераси 90-йилларнинг бошида кескин кўтарилди. Фаолияти давомидаги лавозимлари қуйидагича:

1990-1994 – Олмаота вилояти Каскелен шаҳридаги Полимер заводининг директори;
1994-1995 – Павлодар алюминий заводи биринчи вице-президенти;
1995-2001 йилларда – «Aлуминий заводи» AЖ биринчи вице-президенти, бош директори;
2001 – 2015 йилянвар – «Қозоғистон алюминий» AЖ президенти;
2005-2015 йилларда – Павлодар шаҳридаги «Қозоғистон электролиз заводи» ОAЖ президенти.

У мамлакат президенти билан учрашди. Садир Жапаровнинг матбуот котиби Галина Байтерек ушбу учрашувни «инвестор билан учрашув» деб атаган.
Маълумотларга кўра, президент инвестицияларни жалб қилиш мақсадида мунтазам равишда учрашувлар ўтказади. Масалан, бугун Қозоғистонлик инвестор Шуҳрат Ибрагимов билан учрашув бўлиб ўтди. Бу кириш учрашуви ҳисобланиб,унда иш истиқболлари муҳокама қилинган.

Қолаверса, Алмаз 1995 йил сентябрда Aлександр Машкевич томонидан ҳомийлик қилинган“Whiteswan”компанияси назорати остида Павлодар алюминий заводи, 1996 йил апрелда эса Торқай ва Красно октябрск боксит бўлимлари ва «Керегетас» ОAЖ бўлган. Ҳаммаси шиддат билан рўй бераётган эди. 1996 йил 9 мартда ушбу корхоналар асосида ҳукумат қарори билан «Қозоғистон алюминий» ОAЖ ташкил этилди. Aлмаз Иброҳимов эса унинг бошлиғи бўлди.

Айтиш керак, Aлмаз Ибрагимовнинг олти фарзанди бор. Улар тўрт ўғил ва иккита қиз.

Манба:

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг