Ҳиндистондаги тошқинлар сабаб 67 киши ҳалок бўлди

0
799

Ҳиндистоннинг Керала штатида бошланган ёғингарчилик оқибатида тиззагача келган тошқинлардан 67 киши ҳалок бўлди. 50 мингга яқин аҳоли бошпанасиз қолди. Кучли ёғингарчилик дарёларнинг ўзанидан тошиб кетишига, сув омборларининг вайрон бўлишига олиб келди. Асосий катта йўллар ювилиб кетган, уйлар вайронага айланган. Шивпури шаршараси ёнида дам олаётган 11 нафар кишини сел олиб кетган. Уларни қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда. 

Бир ҳафтадан буён тинмай муссон ёмғирлари ёғаётган штатдаги Кочин аэропорти ёпиб қўйилган, темирйўл вокзаллари иш фаолияти тўхтатилган. 

14 туманнинг 12 тасида хавфнинг қизил рангли даражаси эълон қилинган. Умумий ҳисобда шу йилнинг бошидан буён ёғингарчилик оқибатида юз берган тошқинлар сабаб Ҳиндистонда 800 киши ҳалок бўлган. 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг