Россияда Ғалаба куни учун фахрийларга бериладиган мукофот пули Ўзбекистон ва Қозоғистонга нисбатан бир неча баравар кам экани маълум бўлди

0
136
Фото:(gtrk-saratov.ru)

Россияда Иккинчи жаҳон уруши фахрийларига бериладиган мукофот пулиЎзбекистон ва Қозоғистонга қараганда анча паст экани маълум қилинди. Бу ҳақда Meduza“Росбалт” манбасига таяниб хабар берди.

Аниқланишича, Россияда фахрийларга 9 майгача 10 минг рубл пул тўланади. Ўзбекистонда эса ушбу тўлов 12 миллион сўмни ташкил этади (деярли 86 минг рубл), Қозоғистонда ҳокимият фахрийларга миллион тенге (175 минг рубл) мукофот пули беради.

МДҲ мамлакатлари институти директорининг ўринбосари Владимир Жарихин «Независимая газета»га берган интерьвюсида, – “Россия молия вазирлиги раҳбарияти фахрийларга тўланадиган бундай кам тўловлар учун бирон бир аниқ асос келтира олмаса керак”, – деди.

Znak.com нашрининг маълум қилишича, тўловлар миқдори мамлакатдаги Иккинчи Жаҳон Уруши фахрийлари сонига боғлиқ бўлиши мумкин. Россияда 33 мингдан зиёд фаҳрий 9 майга қадар тақдирланади, Ўзбекистонда мингга яқин киши. 2020 йилги статистикага кўра, Қозоғистонда ҳам мингга яқин уруш қатнашчилари бор.

Дарвоқе, ўтган йил Россияда Ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан уруш қатнашчилари ва ногиронларнинг ҳар бирига 75 минг рубл пул берилган эди. Ўшанда мамлакатимизда Ғалабанинг 75 йиллигига атаб, 10 миллион сўм (71 минг рубл), Қозоғистонда бир миллион тенге (175 минг рубл) ажратилган эди.

Манба: 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг