БМТнин собиқ бош котиби Кофи Аннан вафот этди

0
979

БМТ халқаро ташкилотининг собиқ бош котиби Кофи Аннан 81 ёшида вафот этди, дея маълум қилди БМТнинг миграция бўйича халқаро ташкилоти ўзининг Твиттердаги микроблогида. 

Кофи Аннан 1997 йилнинг 1 январидан бошлаб БМТнинг Бош котиби вазифасига тайинланган эди. 2001 йилнинг 9 январида у қайта сайловда ўз фаолиятини давом эттириш ҳуқуқини қўлга киритган. Унинг масъулияти 2006 йилнинг 31 декабрида якунланган эди. 

Кофи Аннан фаолияти вақтида БМТ ташкилотининг маъмурий тизимини мустаҳкамлашга ҳаракат қилган. 

Кофи Аннан илк бор Африканинг қора танли ирқ вакилидан сайланган БМТнинг масъул ходими бўлган. У 2001 йилда Нобель мукофоти лауреати бўлган. 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг