G7 Россиягақарши механизм яратиш ғоясини кўриб чиқади

0
158
Фото:(nashdom.us)

Буюк Британия ташқи ишлар вазири Доминик Рааб Reuters агентлигига айтишича, G7 давлатлари Россиянинг «пропагандаси» ва дезинформациясига қарши туриш учун янги механизмни яратиш таклифини кўриб чиқади.

Лондонда ўтказилган брифингда ташқи ишлар вазирлари Россиядаги вазиятни ўрганиб чиқишни муҳокама қилди. Шунингдек, Рааб Буюк Британия Россиянинг ёлғон маълумотларига қарши курашиш учун механизм яратилишини айтди.

Буюк Британия, Aмерикава Европа хавфсизлик хизматлари вакилларининг фикрича, Россия ваХитой Ғарбга, яъни сайловдаги дезинформациялар ҳамда COVID-19 вакциналари тўғрисида нотўғри далиллар келтириб чиқаришга уринмоқда.

Россия ушбу айбловни қатъий рад этди ва Ғарбни Россияга қарши истерия қамраб олган, деган таҳминлар ҳам бор. Хитой эса Ғарб давлатларини но ўрин ҳаракат қилаётганини даъво қилмоқда.

Хабар берилишича, Рааб AҚШ давлат котиби Энтони Блинкен билан учрашиб, G7 вазифасини кучайтириш бўйича ҳамкорликдаги дипломатияни бошламоқчи.

Эслатиб ўтамиз, G7 таркибига Буюк Британия, AҚШ, Канада, Франция, Германия, Италия ва Япония давлатлари киради.

«Биз очиқ жамият, инсон ҳуқуқлари ва демократияни қўллаб-қувватловчи, эркин савдо-сотиқни ривожлантирувчи мамлакатлар тарафдоримиз», – деди Буюк Британия ташқи ишлар вазири.

Буюк Британия Ҳиндистон, Aвстралия ваЖанубий Кореяни июнда G7 лидерлари саммитида иштирок этишга таклиф қилди.

Бироқ, Британия Қўшма Штатлар, Япония, Aвстралия ва Ҳиндистонни ўз ичига олган тўрт томонлама мулоқотга қўшилиш мумкинми, деган саволга Рааб, ҳозирча аниқ таклифлар йўқлигини, аммо Лондон ҳукумати имкониятларни ўрганаётганини айтди.
Манба:

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг