Илон Маск ҳар бир уйни тақсимланган электр станциясига айлантирмоқчи

0
169
Фото:(building-tech)

Тесла бош директори Илон Маск ҳар бир уйни компания маҳсулотларидан фойдаланган ҳолда, энергия ишлаб чиқарадиган, сақлайдиган ва қайта тармоққа етказиб берадиган, яъни тақсимланган электр станциясига айлантирмоқчи.

Хабарларга кўра, ушбу компания кўп йиллардан буён қуёш батареялари ва энергия захираларини сотиш билан шуғулланиб келади. Шу боис, компания қуёш энергия захиралари маҳсулотлари билан биргаликда сотиш бўйича янги сиёсий коммунал хизматларни йўлга қўйиши мумкин.

“Бу Тесла учун ҳам, коммунал хизматлар учун ҳам ривожланишнинг янгича омили ҳисобланади. Aгар мазкур стратегия бажарилмаса, коммунал хизматлар ўз мижозларига сервис кўрсатишда оқсайди», – деди Маск. Сўнгра, у ўтган ёзда Калифорнияда электр энергиясининг тез-тез тармоқдан узилиши ва бу жиддий муаммо эканини айтган.

Компания ўз сиёсатини ўзгартирди. Энди мижозлар алоҳида қуёш батареясини ёки унинг «Powerwall» энергия йиғиш қурилмасини сотиб олмайдилар, бутун бир тизим олинади. Маск твиттердаги баёнотида, қуёш энергияси фақат «Powerwall»га eтказиб берилади ва уйнинг асосий тўсар панели ўртасида алоқа ўрнатиши ҳақида таъкидлаган. Бу электр тармоқдан узилганда бутун уйни тармоқ билан таъминлаб туради.

Дарҳақиқат, Илон Маск тармоқ марказлари томонидан бошқариладиган Калифорния мустақил тизим оператори ва Техас электр энергияси ишонч кенгаши ташкилотлари орқали назорат қилинадиган тармоқ тизимини назарда тутмоқда.

Ушбу жараён бюрократик ва логистик муаммолар билан боғлиқ мунозараларга ойдинлик киритиши мумкин.

Манба:

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг