Бишкек ва Душанбе отишмаларни тўхтатиш юзасидан тўлиқ сулҳга эришишди

0
155
Фото: riafan.ru

Бишкек, 1 май. Қирғизистон ва Тожикистон расмийлари чегарада отишмаларни тўхташи бўйича тўлиқ сулҳга эришдилар. Бу ҳақда Қирғизистон оммавий ахборот воситалари Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раисига асосланиб хабар бермоқда.

Қирғизистон ва Тожикистон миллий хавфсизлик давлат қўмиталари раҳбарлари Камчибек Ташиев ва Саймўмин Ятимов Боткен вилоятида бўлиб ўтган музокаралар чоғида икки давлат чегарасида тўлиқ сулҳ битими тўғрисида келишувга эришдилар.

Айни пайтда Тожикистон Қирғизистон билан чегарасидан ҳарбий техникаларини олиб чиқиб кетмоқда. Бундан ташқари, тожик-қирғиз чегараси орқали транспорт ҳаракати қайта тикланди, деб хабар беради “ТАСС”.

Эслатиб ўтамиз, 28 апрель куни икки давлат чегара хизматлари Қирғизистоннинг Тожикистон билан чегарасида Боткен вилоятидаги можаро ҳақида хабар беришди. 29 апрелга ўтар кечаси можаро кенг миқёсли жанговар ҳаракатларга айланди. Кейинчалик томонлар қарама-қаршиликни тугатиш ва қўшинларни олиб чиқиб кетишга келишиб олдилар. Бундан ташқари, иккала мамлакат расмийлари томонидан можарони ҳал қилиш учун ишчи гуруҳ тузилган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг