АҚШ элчихонаси россияликларга виза беришни тўхтатади.

0
296
Фото:(finanz)

АҚШнинг Москвадаги элчихонаси 12 майдан бошлаб дипломатик визалардан ташқари иммиграцион визаларни беришни тўхтатади.

Элчихона веб-сайтидаги хабарда айтилишича, ушбу қарор Россия фуқароларини ёллашга тақиқ қўйилиши муносабати билан қабул қилинган бўлиб, бу ҳақда 23 апрелда Россия Федерацияси ҳукумати Америка томонига хабар берган.

Элчихоналарга кўрсатиладиган консуллик хизматлари АҚШ фуқаролари учун фавқулодда хизматларга ва жуда чекланган миқдордаги иммиграцион визаларни беришга қисқартирилади.

Шунингдек, элчихона Россияда қолган АҚШ фуқароларига, агар Россия визасининг муддати тугаса, Россия 15 июнга қадар мамлакатдан чиқиб кетишни тавсия қилади.
Ўтган ҳафта Россия президенти Владимир Путин Россия фуқароларини элчихоналарда ишлашга жалб қилишга чекланган «дўстона бўлмаган мамлакатлар» рўйхатини яратиш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Путиннинг фармонига биноан, элчихоналарда расмийлар томонидан белгиланган чегарадан ошиб кетганлар ишдан бўшатилиши керак.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги ушбу рўйхатга Қўшма Штатлар ҳам киритилиши ҳақида огоҳлантирди. Натижада Америка элчихонаси ўз ходимларини 4 баравар қисқартиришга мажбур бўлади.

Манба:

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг