Россияликларнинг даромадларининг пасайиши 4 баравар тезлашди.

0
152
Фото:(finanz)

Росстат нашриёти хабар беришича пайшанба куни аҳолининг биринчи чоракдаги реал даромадлари тўғрисидаги маълумотларни эълон қилди.

Департамент Президентнинг Федерал Мажлисга юборган хабарлари арафасида тақдим этиши керак бўлган, аммо маълумотларга аниқлик киритиш мақсадида чиқаришни кейинга қолдирилган статистика ҳаёт даражаси пасайишининг кескин тезлашишини кўрсатди.

Январь-март ойлари натижаларига кўра Россия Федерацияси фуқаролари яна 3,6 фоизга даромадлари камайиб, камбағал бўлиб қоляпдилар. Бу барча мажбурий харажатлар ва инфляциядан кейин истеъмолчилар қўлида қоладиган миқдорни ташкил этмоқда.

Тўртинчи чоракка нисбатан эса даромадларнинг пасайиши 4 баробар тезлашди ва ўтган йилги кўрсаткичка нисбатан ошди. Росстат маълумотларига кўра, ўртача ҳисобда Россия Федерацияси фуқаролари 2021 йилнинг дастлабки уч ойида ойига 32,612 рубль ёки кунига тахминан 14,5 АҚШ доллари миқдорида ҳисобида яшашган.

Номинал равишда даромадлар 965 рублга ёки 3 фоизга ошди, аммо инфляциянинг кескин тезлашиши ва мажбурий тўловларнинг кўпайиши бутун ўсишни йўқга чиқарди.
Меҳнатга лаёқатли аҳоли ойига ўртача 52229 рубль яъни реал ҳисобда + 2% оладиган бўлса, давлат нафақахўрларга 15779 рубль тўлаган.

2020 йил мартига нисбатан ўртача пенсия 836 рублга ёки 5,6 фоизга ошди. Аммо бу индексация инфляциядан кам бўлиб чиқди ва реал равишда пенсиялар пасайишни бошлади. Бу кўрсаткич февралда 0,1% ва мартда 0,2%га камайганини кўрсатмоқда.

Нархлар ўсишининг кескин тезлашиши россиялик истеъмолчиларни «тежаш» режимига ўтишга қайтарди. Росстат маълумотларига кўра 14,3 триллион даромад олган Россия Федерацияси фуқаролари чоракда 14,9 триллион рубль сарфладилар. Шундай қилиб, жамғарма 604 миллиард рублга камайди яъни кунига ўртача 6,7 миллиард рубль миқдорида.

Харажатларнинг ҳар олтинчи рубли ёки 16,2%и, фуқаролар мажбурий тўловларни, шу жумладан солиқлар, уй-жой коммунал хизматлари ва банклар олдидаги қарзни тўлашга сарфладилар. Уларнинг умумий ҳажми эса 20 триллион рублдан ошди. Бундай тўловларнинг оила буджетидаги улуши йил давомида 0,8%га ошди.
Россия фуқароларининг ўртача даромади тахминан 33 минг рублни ташкил этганига ва ўртача иш ҳақи 50 мингдан ошганига қарамай, аҳолининг аксарияти бундай пулни кўрмаяпти.

Россияликларнинг атиги 6,4% ойига 75 минг рубль даромадга эга, 80,1% эса 45 мингдан кам даромад олади. Яримдан кўпи 53,7% – ойига 27 мингдан кам рублгача, яъни кунига $ 12 билан яшашади.

Ҳар учдан бир қисми, 34,5%и, 19 минг рублгача даромадга эга, яъни у 633 рубль ёки кунига 8,4 доллар даромад қилади.

Ҳар бешинчи россиялик яъни аҳолининг 20,4%и 14 минг рублгача ёки кунига 6,2 доллар олади, аҳоли даромадининг 9,7% ойига 10 минг рублдан ошмайди.

Манба:

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг