Чегарадаги можаро Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон учун фойдали бўлиши мумкин.

0
349
Фото:(kaktus.media)

Қирғизистон ва Тожикистон чегарадаги можарони мустақил равишда ҳал қила олмаяпти, деди ҳукумат аппарати мудофаа ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш бўлимининг собиқ раҳбари Алик Орозов.

«Kaktus.media» билан бўлган интерьвюда, эксперт – «икки давлат ҳам чегара билан боғлиқ можарони тўхтатиш тарафдори бўлса, урушга тайёргарлик кўриш керак. Чунки, муаммони тинч йўл билан ҳал қилишнинг бошқа воситалари қолмади. 2017-2018 йилларда мамлакат раҳбарлари Сооронбай Жеенбеков ва Эмомали Раҳмон масалани муҳокама қилиб олган. Ўшанда улар ярашган ва қучоқлашган эди. Аммо бир ҳафта ўтгар-ўтмас чегарада яна бир можаро юз берди.

Маҳаллий аҳоли бир-бирига нисбатан душманлик кўзи билан қарай бошлади. Улар бу муаммо фақат куч билан ҳал бўлишига ишонади», – деди.

«Ташиев тўғри иш қилмоқда, бироқ тожиклар буни истамайди ва бундай қадамни қўймайди. Тожикистонликлар Боткен вилояти уларнинг мулки ва қирғизлар келиб, ҳудудни ноқонуний эгаллаб олишган», – Деди Орозов.

КХШТ аъзолари фавқулодда йиғилишлари керак, Қирғизистон ва Тожикистонни ердаги масалани ҳал қилишга ундаш керак. Бу ўз-ўзидан бартараф бўлиб қолмайди.

Қолаверса, Қирғизистон Президенти Садир Жапаровнинг Тожикистонга ташриф буюришини эслади, аммо энди уни шараф билан кутиб олиш амри маҳол иш саналади.
Aмерикаликлар 21-асрнинг биринчи ярмида сув юзасидан тўртта маҳаллий урушни башорат қилган, улардан бири Марказий Осиёда содир этилади. Ҳаммаси ушбу масалага тўғри келади. Бунга ташқи, кучлар қизиқиш билдирмоқда. Бу қуйи оқимдаги мамлакатлар – Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистон учун фойдали бўлиши айтилмоқда. Биз Тожикистон билан юқори оқимдамиз, сув масаласини биргаликда ҳал қилишимиз мумкин. Марказий Осиёнинг бешта республикаси қардош халқлар ҳисобланади, аммо улар бир-биридан узоқлашмоқда. Ҳамма республикалар душман эмас, лекин яқинлик ҳам йўқ. Марказий Осиё учун бу фожиа демакдир.

Манба: 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг