Телеграм яна 750 миллион доллар қарз олади.

0
140
Фото:(finanz)

Телеграм мессенжерига эгалик қилувчи Telegram Group Inc. 750 миллион доллар миқдоридаги евробондларни жойлаштиришни режалаштирмоқда. Шундай қилиб, нашрларнинг умумий ҳажми 1,75 миллиард долларга ўсади, деб хабар беради «Ведомости» газетаси учта маълумотли манбага асосланиб.

Уларга кўра, облигациялар параметрлари шу йилнинг март ойида бўлиб ўтган биринчи жойлаштириш билан бир хил бўлади. Аризалар китоби 28 апрелда ёпилгач, қоғозлар 6 майда муомалага чиқади, деб хабар беради Bloomberg ёпиқ почта маълумотларига асосланган ҳолда.

Дастлаб Telegram Group Inc. 500 миллион долларга қўшимча облигациялар жойлаштиришни режалаштирган, деб ёзади газета, жойлаштириш ташкилотчиларидан бири – «Атон» компаниясининг хабаридан ихтиёридаги кўчирмаларга ишора қилиб. «Ведомости» манбаларининг аниқлик киритишича, кейинчалик бу миқдор ошган, аммо облигациялар нархи бўйича якуний қарор 29 апрель, куни қабул қилинади. Газетанинг суҳбатдошлари, шунингдек, Атондан ташқари, JB MORGAB ва DBS инвестиция банклари жойлаштиришни ташкил қилмоқдалар.

Нашр манбаларидан бирининг таъкидлашича, облигацияларнинг 50 фоизини Осиё фондлари сотиб олади, яна 40 фоизини глобал институционал фондлар олади. Унинг маълумотларига кўра, Россия компаниялари облигацияларнинг атиги 10 фоизини ташкил қилади. Газетанинг яна бир манбаси маҳаллий компаниялар облигацияларнинг 15 фоизигача олишлари мумкинлигини айтди.

Телеграм биринчи навбатда беш йиллик конвертация қилинадиган долларлик облигацияларни жойлаштирганлиги ва бозорда 1 миллиард доллар жалб қилгани ҳақида хабар берди. Иштирок этиш учун минимал лот 500000 долларни ташкил этди. 2026 йилгача жойлаштирилган, биринчи купон тўлови 2021 йил центябрни ўзидаёқ режалаштирилган. Битта қимматли қоғознинг номинал қиймати 1000 АҚШ долларини, купон муддати олти ойни ташкил этди.

Бундан ташқари, облигацияларни чиқариш шартларидан бири, эгаларига уларни IPO амалга оширилган тақдирда компанияни жойлаштириш нархига 10% чегирма билан акцияларга айлантириш имкониятини бериш эди.

23 март куни Телеграм асосчиси Павел Дуров ўз каналида компания облигацияларни жойлаштиришдан 1 миллиард доллардан кўпроқ маблаг тўплаганлигини тасдиқлади.

Манба:

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг