ОДКБнинг икки аъзоси тўқнашмоқда. Ғалаба Россия томонида бўлади

0
470
Фото: https://t.me/the_bankiroff

Россия етовидаги ҳар қандай тузилма унинг аъзолари учун бир тийинга қиммат ва фақат Россиянинг чиркин империя манфаатларига хизмат қилишини ОДКБнинг икки аъзоси Қирғизистон ва Тожикистон ўртасида юз бераётган қуролли тўқнашувлардан ҳам билса бўлади.

Сиз НАТОнинг икки аъзоси, масалан Чехия ва Словакия ўртасида ҳарбий тўқнашувни тасаввур этасизми?

Икки кун аввал Душанбеда ОДКБ аъзоларини мудофаа вазирлари учрашган. Унда Тожикистон мудофаа вазири Шерали Мирзо ва Қирғизистон мудофаа вазири Таалайбек Омуралиев қўл бериб, кўришган, бирга ейишган, бирга ичишган.

Ким бошлади, ким ҳақлиги ҳозир асло муҳим эмас. Моҳият шуки, фақат failed state ёки ташқи бошқарув остидаги давлатларгина чегара масалаларини зўрлик ва ҳарбий куч ишлатиб ечишга ҳаракат қилишади.

Суратда урушаётган томонларнинг мудофаа вазирлари. Ўртада ҳар қандай низолардан устамонлик билан фойдаланиб, яра жойга суқилиб кириш ҳадисини олган ва минтақа учун ягона потенциал агрессор Россиянинг мудофаа вазири Шойгу.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг