Эрдўған нега Мендересга таққосланди?

0
248
Фото:(t.me)

Кемалистлар партияси (ЧП) раисининг ўринбосари Энгин Алтай кеча берган интерьвюсида Туркия раҳбари Режеп Таййип Эрдўғанни собиқ президентAднан Мендерес билан таққослади. Эслатиб ўтиш керак, Мендерес мамлакатдан қувиб чиқарилган ва қатл этилган эди.

“Республика тарихидаги энг катта хато бу Мендереснинг қатл қилиниши. Бу турк демократиясига энг катта зарба ҳисобланади, аммо Мендерес ҳам диний интилишларга катта эътибор бериб юборган эди. Маълум бир вақтда Мендерес Отатурк хотирасини ҳимоя қилиш тўғрисида қонун чиқаришга мажбур бўлган. Умид қиламанки, Эрдўғанни ҳам Мендерес билан бир хил тақдир кутмаяпти”, – деди Энгин Алтай.

Кутилганидек, Туркияда кўпчилик Олтойнинг сўзларини ёпиқ таҳдид деб қабул қилди. Бунга эсапрезидент Эрдўған қуйидагича муносабат билдирди:

“Кимдир менинг тақдирим Мендересникига ўхшаш бўлиши мумкинлигини айтибди. Aфтидан, Мендерес тақдиридан мамнунмисиз? – Бунга сиз айбдор бўлган эдингиз. 2016 йил 15 июлда давлат тўнтаришига бўлган уринишниҳам кўрдик.Ушбу воқеани такрорламоқчи бўлганларни дафн этдик. Демак, бу менинг тақдирим эканлиги ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Ҳар биримиз ўлимни кўрамиз. Aгар сизнинг қадриятларингизда бундай тушунча бўлмаса, унда билмайман”.

Манба:

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг