Дунё бўйлаб 780 миллионга яқин коронавирусга қарши эмлашлар қилинган

0
443
Фото: Reuters

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Россия Федерациясидаги вакили Мелита Вужнович якшанба куни ТАСС га берган интервьюсида, дунё бўйлаб беморларга тахминан 780 миллион дозали коронавирус вакцинаси юборилган.

12 апрель ҳолатига кўра, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, дунё бўйлаб 780 миллион дозадаги вакцина қўлланилган. Эмлаш жараёнлари бошлаган 220 мамлакат ва ҳудуднинг 194 тасида сезиларли ютуқларга қарамай, вакциналарнинг глобал тақсимланишида сезиларли номутаносиблик юзага келган.

Бунга кўра, ушбу эмлашларнинг 87% дан ортиғи юқори ёки ўрта даромадли мамлакатларда ўтказилган. Кам даромадли мамлакатларда эса бу кўрсаткич 0,2% ни ташкил этган.

Маълумот ўрнида, пандемия бошланганидан бери дунёда 140,8 миллиондан ортиқ одам коронавирус билан касалланган, 3 миллиондан ортиғи вафот этган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг