Франция Туркиянинг Еврокомиссия раҳбарини “қасддан” камситганини айтмоқда

0
1870
Фото:(arab.news)

Франциянинг Европа Иттифоқидаги вазири Клемент Бонинг 11 апрел куни айтган гапларига кўра, Туркия ўтган ҳафтада Анқарада бўлиб ўтган учрашувда Европа Иттифоқи Комиссияси раҳбари Урсула вон дер Лейенни “атайлаб” камситган. 6 апрел куни Анқарадаги Эрдўған билан учрашувда Лейенга стул берилмаган ва у Туркия раҳбари олдида маълум муддат тик турганди.

“Эрдўған ва Европа Иттифоқи Кенгаши раҳбари Чарлз Мишелга ўриндиқ берилиб, Лейеннинг тикка туришга мажбур қилингани Туркиянинг унга нисбатан қилган ҳақоратидир. Ушбу учрашувда Туркия ўзини ёмон жиҳатдан кўрсатди. Биз бунинг учун айбдор шахсни европаликлар орасидан қидирмаслигимиз керак” дейди Бон.

Анқарада вон дер Лейеннинг ушбу ҳолатга туширилгани сабаб Европанинг бир нечта давлатлари ва Европа Иттифоқи ўзларини турклар камситганини айтишди. Хусусан, Италия Бош вазири Марио Драги Эрдўғанни диктатор деб атади.

“Бу қандайдир тузоқ эди. Ушбу тузоққа тушганлардан кўра уни қўйганлар айбдор деб ҳисобланиши керак. Европаликлар Туркия билан қаттиқроқ муносабатда бўлишлари керак” дейди Мишел Бон.

Манба: 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг