Тадқиқот: Коронавирусдан тузалиб чиққан ҳар уч кишининг биттасида асаб ёки руҳий касалликлар кузатилади.

0
115
Фото:(Reuters)

АҚШда олиб борилган илмий ўрганишларга кўра, коронавирусга чалиниб, кейин ундан тузалиб чиққанларда бир қатор руҳий касалликлар юзага келиши мумкин. Ушбу тадқиқот натижалари 6 апрел куни Lancet журналида эълон қилинган.

Қўшма Штатларда коронавирусдан тузалиб чиққан 230 мингдан ортиқ одам ўрганилган бўлиб, уларнинг ҳар учтасидан биттасида асабий ёки психологик касалликлар кузатилган. Бу эса CОVID-19 пандемияси аҳоли орасида ақлий касалликлар кенг авж олишига олиб келиши мумкинлигини кўрсатмоқда.

Ушбу тадқиқотни олиб борган олимларнинг айтишича, коронавируснинг қўрқув ва депрессия каби психологик касалликлар билан қандай боғлиқлиги борлиги ҳозирча аниқ эмас. Лекин вирусдан тузалиб чиққанларда кузатилган 14 хил касалликдан энг кўп учрагани айнан ушбу икки ҳасталик бўлган. Шунингдек, одамларда CОVID-19 дан кейин фалажлик, ақлий жиҳатдан заифлашиш ва бошқа асаб билан боғлиқ касалликлар кам учраган ва улар асосан коронавирусни оғир шаклда ўтказганларда юзага келган.

«Бизнинг натижалар шуни кўрсатадики, грипп ёки бошқа нафас йўллари касалликларига қараганда CОVID-19 дан кейин мия касалликлари ва психиатрик касалликлар тез-тез учрайди» дейди ушбу тадқиқотни олиб борганлардан Британиянинг Оксфорд университети психиологи Макс Таквет.

CОVID-19 дан тузалиб чиққанлар орасида мия ва руҳий саломатликнинг бузилиши хавфи юқори эканлиги тиббиёт соҳаси мутахассисларини тобора кўпроқ ташвишга солмоқда. Юқоридаги тадқиқотни олиб борган олимлар томонидан ўтган йили ўтказилган текширувларда ҳам CОVID-19 дан соғайганларнинг 20 фоизида уч ойичида психиатрик касалликлар аниқланганди.

Манба:

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг