Жазоир сентябрдан бошлаб Sputnik V вакцинасини ишлаб чиқаради.

0
105
Фото:(Рейтер)

Жазоир Россия билан ҳамкорликда шу йилнинг сентябр ойидан Sputnik V вакцинасини ишлаб чиқаришни бошлайди. Жазоирда ишлаб чиқарилган рус вакцинасининг бир қисми Африка давлатларига берилади. Бу ҳақда Жазоир фармацевтика саноати вазири Лотфи Бенбаҳмед 7 апрел куни маълум қилган.

Жазоир феврал ойида Россия билан Sputnik Vни ишлаб чиқариш бўйича музокаралар олиб бораётганини маълум қилганди. Москва ҳозиргача шимолий Африкада жойлашган ушбу мамлакатга 50 минг дозада вакцина етказиб берган.

“Биз вакцинага бўлган эҳтиёжни қондириш йўлидаги қийинчиликларни бартараф этишимиз керак. Сентябр ойида Жазоирда вакцинани ишлаб чиқаришга тайёр бўламиз ” деди вазир Лотфи Бенбаҳмед давлат радиосида қилган чиқишида.

Бенбаҳмеднинг айтишича, Sputnik V вакцинаси Саидал давлат фармацевтика маҳсулотлари фирмаси билан ҳамкорликда ишлаб чиқарилади. Саидал компанияси вакциналар ишлаб чиқаришга ихтисослашган етакчи ҳинд компанияларидан ёрдам олади.

«Айни пайтда учта қўмита Россия томонидан тақдим этилган технологияларни олиб келиш устида ишламоқда. Бу билан Жазоир Африка аҳолисини эмлашда ўз ҳиссасини қўшади» дейди Бенбаҳмед.

Манба:

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг