Дунёда коронавирусдан вафот этганлар сони 3 миллиондан ошди.

0
177
Фото: Reuters

Reuters ахборот агентлигининг олиб бораётган статистикасига кўра, 6 апрел куни дунё бўйлаб коронавирусдан ўлганлар сони 3 миллионтадан ошиб кетди. Бугунги кунда жаҳондаги кўплаб мамлакатларда CОVID-19 тарқалиши яна авж олмоқда ва бу вакцинация дастурларини амалга оширишни қийинлаштирмоқда.

Шунингдек, дунёда CОVID-19 билан боғлиқ ўлим ҳоллари, айниқса, Бразилия ва Ҳиндистонда яна авж нуқтага чиқмоқда. Тиббиёт соҳаси мутахассисларининг айтишича, бунга коронавируснинг Буюк Британияда ва Жанубий Африкада аниқланган янги юқумли вариантлари сабаб бўлмоқда.

Reutersнинг маълумотларига кўра, дунёда коронавирус сабаб ўлганларнинг сони 2 миллионтага етиши учун 1 йилдан кўпроқ вақт кетганди. Аммо, қурбонларнинг сони 2 миллиондан 3 миллионга етиши учун эса атиги уч ой етарли бўлди.

Ҳозирда Бразилияда энг кўп ўлим ҳоллари рўй бераётган бўлиб, дунёдаги коронавирусдан вафот этган ҳар тўрт кишининг биттаси айнан Бразилия ҳисобига тўғри келмоқда.

«Дарҳақиқат, ҳозирда Бразилияда жуда жиддий вазият юз бермоқда. Бу мамлакатдаги бир нечта штатлар оғир аҳволда» деган эди ЖССТ эпидемиологи Мария Ван Керхов ўтган ҳафтада бўлиб ўтган брифингда. У, шунингдек, Бразилиядаги кўплаб касалхоналарнинг реанимация бўлимлари 90% дан кўпроқ миқдорда тўлганини таъкидлаган.

Манба: 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг