Тадқиқот: ”Moderna компанияси вакцинасидан ҳосил бўладиган иммунитет камида 6 ой сақланиб қолади”

0
158
Фото:(AFP)

Янги тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, Moderna компаниясининг CОVID-19 вакцинасини қабул қилганларда ҳосил бўлган иммунитет камида 6 ой давом этади.

Бу ўрганишлар ҳақида 6 апрел куни ”Янги Англия тиббиёт журнали”да хабар қилинди. Ўтган ҳафтада Pfizer компанияси ҳам ўзининг коронавирусга қарши вакцинаси одамларни олти ойгача ушбу касалликдан ҳимоя қилишини маълум қилганди. Иккала компания ўзларининг вакциналари кўплаб одамларда синаб кўрилгандан кейин ушбу хулосага келишган. Аммо, бу синовлар коронавируснинг янги вариантлари юзага келмай ва тарқалмай туриб олиб борилган эди.

”Янги Англия тиббиёт журнали”да эълон қилинган бошқа тадқиқот натижаларида коронавируснинг янги вариантлари ҳақида хавотирлар билдирилган. Масалан, олимлар Хитойнинг Sinovac ва Sinopharm компанияларининг вакцинасини қабул қилган 50 кишида ҳосил бўлган иммунитет миқдорини ўлчаб кўришди. Ундан маълум бўлишича, мазкур 50 кишининг кўпчилигида коронавируснинг Жанубий Африкада юзага келган вариантига қарши иммунитет сусайган ёки бутунлай йўқ бўлган. Аммо, Sinovac ва Sinopharm вакциналари билан эмланганларда британча вариантга қарши ҳимоя ҳосил бўлган.

Моderna ва Pfizer компаниялари мабодо ўзларининг вакциналари вируснинг янги штаммларига қарши кураша олмай қолишининг эҳтимоли сабаб ҳозирда вакциналарини такомиллаштириш ёки қўшимча дозаларни ишлаб чиқиш ҳақида бош қотираётганларини маълум қилишган.

Манба: 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг