Москва ва Вашингтон Украина шарқидаги вазиятни муҳокама қилдилар.

0
126
Фото:(aa)

Россия Федерацияси ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Қўшма Штатлар Донбассдаги мувофиқлаштирилган сиёсатнинг оқибатларидан хавотирда бўлиши керак, деб ҳисоблайди

Москва ва Вашингтон вакиллари Донбассдаги вазият бўйича алоқа ўрнатди. Бу ҳақида Россия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Сергей Рябков ТАССга берган интервьюсида айтиб ўтди.

“Биз Донбассдаги вазият юзасидан АҚШ маъмурияти билан алоқалар ўрнатдик. Америка томонига нима бўлаётганини тўлиқ тушунтирдик», – деди Рябков.

Рябковнинг сўзларига кўра, Украинанинг шарқида Киев ва АҚШ бошчилигидаги ғарбий ҳомийлари томонидан тобора кўпроқ провокацион ва қатъиятли йўналиш мавжуд.

«Вашингтон ушбу мувофиқлаштирилган сиёсатнинг оқибатларидан хавотирда бўлиши керак», – деди Россия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари.

Maнбa:

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг