Туркияда коронавирусга чалинганларнинг кунлик сони рекорд даражада ошмоқда.

0
182
Фото:(Reuters)

Сўнгги бир кун ичида Туркияда 49 584 кишида коронавирус касаллиги қайд этилди, дея хабар беради сешанба куни соғлиқни сақлаш вазирлиги. Бу Туркияда пандемия бошланганидан бери қайд этилган кунлик энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.

Шунингдек, Туркияда ўтган 24 соат ичида яна 211 киши CОVID-19 қурбонига айланди. Бу январ ойи бошидан бери юз берган энг юқори кўрсаткич бўлиб, бугунги кунда қурбонларнинг умумий сони 32 667 кишини ташкил қилмоқда.

Ўтган ҳафтада Туркия президенти мамлакатда вирус тарқалишини камайтириш учун чекловлар кучайтирилишини, жумладан, келаётган Рамазон ойида ҳар ҳафта охирида умуммиллий локдаун ҳолати жорий қилинишини маълум қилганди.

Манба: 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг