Европа Дори-дармон агентлиги:”AstraZeneca вакцинаси ва мияда тромб ҳосил бўлиши ўртасида боғлиқлик борлиги аниқ”

0
251
Фото:(AFP)

Европа Дори-дармон агентлигининг маълум қилишича,AstraZeneca компанияси вакцинаси ва мияда ҳосил бўладиган камёб тромблар орасида боғлиқлик бор, аммо, бунинг эҳтимолий сабаблари ҳозирча номаълум.

Ушбу агентликнинг кейинчалик берган баёнотида AstraZeneca вакцинасини текшириш ишлари ҳали ҳам давом этаётганини, ушбу илмий ўрганишларнинг натижаси бир-икки кунда эълон қилинишини маълум қилинган.

“Менинг фикримча, энди AstraZeneca вакцинаси билан мияда қон қуйқаларининг ҳосил бўлишида боғлиқлик борлигини аниқ айта оламиз. Бироқ, биз бу реакцияга нима сабаб бўлганини ҳали ҳам билмаймиз” дейди Европа Дори-дармон агентлигининг вакциналарни баҳолаш гуруҳи раиси Марко Кавалери Италиянинг Il Messagero кундалик нашрига берган интервюсида.

Бироқ, Кавалери ўзининг ушбу гапини тасдиқловчи ҳеч қандай далил келтирмади.

Бундан аввал Дори-дармон агентлиги Европадаги AstraZeneca вакцинасини қабул қилиб олган 9.2 миллион кишидан 44 тасида мия тромблари юзага келганини маълум қилганди. Шунга қарамай агентлик ушбу вакцинанинг коронавируснинг олдини олишда берадиган фойдаси у сабаб юзага келадиган зарардан анча кўп эканини таъкидлаб, давлатларни ундан фойдаланишни давом эттиришни маслаҳат берганди. Шунингдек, ЖССТ ҳам AstraZeneca вакцинасини қўллаб-қувватлашини билдирган.

Тромб ҳақидаги хабарлардан кейин Европадаги Германия, Франция ва Голландияда мазкур вакцина билан 60 ёшдан кичик бўлганларни эмлашни тўхтатиб туришибди. Ҳозирда AstraZeneca вакцинасини ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Манба:

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг