Мисрда Рамазон ойида коронавируснинг учинчи тўлқини юз бериши айтилмоқда.

0
130
Фото:(AFP)

Миср Соғлиқни сақлаш вазирининг маслаҳатчиси Ноха Ассемнинг сўзларига кўра, айни пайтда мамлакат коронавируснинг учинчи тўлқини арафасида турибди. Яқинлашиб келаётган Рамазон ойида эса оммавий йиғилишлар кўпаяди ва бу CОVID-19 нинг учинчи тўлқинига сабаб бўлади.

«Коронавируснинг учинчи тўлқини бошланиши ёки бошланмаслиги фуқароларнинг эҳтиёт чораларига амал қилишларига, юз ниқобларидан фойдаланишларига ва ижтимоий масофани сақлашларига боғлиқ» дейди Ассем.

«Фуқаролар коронавируснинг мавжудлигига одатланиб қолишди, бунинг натижасида улар ниқоб тақиш, уйларини шамоллатиш каби қоидаларга амал қилмай қўйишди. Рамазон ойидаги ифторлик каби одамларнинг йиғилишлари коронавирус билан касалланиш ҳолатларининг сезиларли даражада кўпайишига олиб келиши мумкин» дея қўшимча қилди у.

Бугунги кунда Мисрда коронавирусга чалинганлар сони сезиларли даражада ошиб бормоқда. Сўнгги кунларда янги касалланиш ҳолатлари 700 дан ортмоқда. Мамлакатдаги касалланганларнинг умумий сони 205 732 тани, қурбонлар сони эса 12 210 тани ташкил қилади.

Манба: 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг