Хитойнинг Шарқий Туркистон вилоятида чўчқа безгаги тарқалди.

0
152
Фото:( AFP)

6 апрел куни Хитой Қишлоқ хўжалиги вазирининг маълум қилишича, мамлакатнинг Шарқий Туркистон минтақасида чўчқа безгаги тарқалди. Ушбу касаллик 599 та чўчқаси бўлган Шарқий Туркистон ишлаб чиқариш ва қурилиш корпусининг фермасида юзага келган.

Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг баёнотида айтилишича, фермадаги ўттиз учта чўчқада безгак аниқланган бўлиб, уларнинг олтитаси ўлган. Бундан ташқари, зарарланган ҳудуддаги қолган барча тирик чўчқалар йўқ қилинган.

Бу йил Хитойнинг шимолий қисмида Африка чўчқа безгаги тарқалиши сабаб чорва учун боқилаётган чўчқаларнинг камида 20 фоизи нобуд бўлди. Бу эса йўқотишлар аввал тахмин қилинганидан ҳам кўп бўлишига олиб келмоқда. Шунингдек, таҳлилчилар бу ҳолатнинг мамлакат шарқига ҳам таъсир ўтказишидан хавотирга тушмоқдалар.

Хитойга африканча чўчқа безгаги 2018 йилнинг август ойида кириб келганди. У бир йил ичида Хитойдаги чўчқаларнинг 50 фоизини йўқ қилган.

Манба: 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг