Гонгконг полицияси 700 килограмм миқдорида гиёҳванд моддани фош қилди.

0
317
Фото:(AP)

Якшанба куни Гонконг полицияси мамлакатда рекорд даражада кўп-700 килограмм кокаин моддасини мусодара қилганини эълон қилди. Расмийларнинг айтишича, ушбу гиёҳванд модда мамлакат ҳудудига тезюрар қайиқларда олиб кирилган.

Ушбу ҳолат Гонгконгда сўнгги ўн йил ичида гиёҳванд моддалар билан боғлиқ фош этилган энг катта жиноят бўлиб, қўлга олинган кокаиннинг қиймати Гонгконг валютасида 930 миллионни (119, 6 миллион АҚШ доллари) ташкил қилади.

Полициянинг таъкидлашича, мазкур операция 2 апрел куни амалга оширилган бўлиб, полиция ходимлари Фо Тан номли саноат округида картон қутиларга яширилган кокаинни олиб кетаётган одамни ҳибсга олган. Кейинчалик шу округдаги саноат биноси ва хонадонлардан биридан ҳам гиёҳванд модда топилган ҳамда 19 ва 25 ёшли икки эркак ҳибсга олинган.

«Биз ишонамизки, гиёҳванд моддалар Жанубий Америкадан Гонгконг яқинига олиб келинган. Кейин эса улар қайиқлар томонидан мамлакат ичига контрабанда қилинган» деди полиция ходими Нг Квок-чеунг журналистларга.

Гонгконгда гиёҳванд моддаларнинг бундан олдинги энг кўп миқдорда фош этилгани 2012 йилда юз берган бўлиб, ўшанда мамлакат божхонаси томонидан 649 килограмм миқдоридаги гиёҳванд моддалар мусодара қилинган.

Манба: 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг