Бангладешдаги Роҳинжа лагери яқинидаги бозорда ёнғин 3 кишининг ҳаётига зомин бўлди

0
153
Фото: Аrabnews

Жума куни Бангладеш жанубидаги Роҳинжа қочқинлар лагери яқинидаги кўчма бозорида содир бўлган ёнғин 20 дан ортиқ дўконларни вайрон қилди, оқибатда камида уч киши ҳалок бўлганлиги айтилмоқда.

Маҳаллий полиция бошлиғи Аҳмед Санжур Моршеднинг айтишича, ёнғинни назорат остига олиш учун ўт ўчирувчиларга бир неча соат вақт кетган. Сўнг жасадларни олиб чиқиш муваффақ бўлган.

Ёнғин жума куни эрталаб Мянманинг Роҳинжа қочқинлари учун кенг тарқалган Кутупалонг лагерида яшовчилар ухлаб ётган пайтда содир бўлган.

Ёнғин қандай бошлангани ҳалигача аниқланмаган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг