Тбилисида Познер тухум бўрон қилинди (видео)

0
780
Фото: globallookpress.com.

Шовқин-суронли норозилик фонида Познер ва унинг атрофидагилар чартер рейси билан Грузиядан учиб кетишди

31 март, чоршанба куни кечқурун россиялик журналист Владимир ПОЗНEР дўстлари билан кечки овқатни уюштирган меҳмонхона яқинида норозилик ҳаракати бошланди, деб хабар бермоқда «Новости – Грузия» ахборот портали.

Ўз пайтида, Познернинг Абхазия ҳақидаги билдирган мулоҳазаларини номақбул деб ҳисоблаган фуқаролик фаоллари машҳур кишининг кечки овқатига халақит беришди. Улар электр шитигача етиб боришга ва меҳмонхона биносини энергиясиз қолдиришга муваффақ бўлишди. Бундан ташқари, улар Меҳнат инспекциясига кеч соат 21.00 дан бошлаб Грузияда амал қилаётган «комендантлик соати» бузилган ҳолда кечки овқат базмини ўтказилаётгани ҳақида хабар беришди ва кейинчалик меҳмонхона ресторанига 10 минг лари миқдорида жарима солинишига сабабчи бўлишди.

Познернинг ўзи ва унинг меҳмонлари – Грузияда амал қилиб турган ковид билан боғлиқ чекловларни бузгани учун жаримага тортиладими ёки йўқми, аниқ эмас, аммо намойиш ўтказилган жойга етиб келган полициячилар улар учун исистно қилинмаганлиги ҳақида тўпланганларга маълум қилишган, бироқ ҳали буни тасдиқлашмаган.

Грузия оммавий ахборот воситаларининг хабарларига кўра, Познер туғилган кунини нишонлаш учун чартер рейс билан Тбилисига учиб келган – 1 апрелда, у 87 ёшга тўлган. У билан бирга 50 киши – журналистнинг дўстлари ва ҳамкасблари келишган. Тадбир ташкилотчиси россиялик тадбиркор Леонид ОГEРEВнинг рафиқаси хонанда Миранда МИРИАНАШВИЛИ эканлиги айтилмоқда.

«Мана уч йилдирки мен Тбилисида туғилган кунимни нишонлаб келмоқдаман. Мен сиёсат ҳақида гаплашиш учун эмас, балки туғилган кунимни нишонлаш учун келдим», деди Познер журналистларга ва у Абхазия мақоми тўғрисидаги фикрига оид саволларга жавоб беришдан бош тортди.

Кечки овқат уюштирилган меҳмонхонадан полиция қуршовида, меҳмонлар автобусларда ўзлари яшаётган бошқа меҳмонхоналарга олиб кетилган. Кейинчалик, намойишчилар Познер тўхтаган меҳмонхонага келиб тўпланишган ва меҳмонхонанинг ташқарисида митингни давом эттирдилар, унга қарат тухумларни отдилар ва россиялик журналистдан Грузияни тарк этишни талаб қилдилар.

Эслатиб ўтамиз, 2010 йилда Владимир Познер 2008 йилги уруш ҳақида гапириб: «У (СААКАШВИЛИ) хато қилди. Америкаликлар ёрдам беришмади, ва Россия эса жавоб қайтарди. Бу Грузия тарафидан қилинган ҳарбий босқин эди, натижада Грузия Абхазияни бутунлай қўлдан бой берди. Абхазия энди ҳеч қачон Грузиянинг бир қисми бўлмайди. Ва, албатта, шу маънода Саакашвили ўз мамлакатига жуда катта «ёрдам» берди”, деган эди.

Ўз навбатида ушбу воқеаларни кузатиб бораётганлар орасида, қозоғистонлик таниқли молиячи, иқтисодчи Айдан Карибжанов Познернинг Тбилисидан қувғин қилиниши мавзуси билан боғлиқ ходисани шарҳлар экан ўзининг Facebook тармоғидаги саҳифасида қуйидагиларни алоҳида таъкидлаб ўтди:

Карибжанов Айдан Табониязович

Албатта, ПОЗНЕР билан Тбилисида рўй берган воқеа, ҳақиқатдан ҳам биринчи апрель ҳикояларидан бири бўлди. Бундан бехабар қолганлар учун эслатиб ўтамиз. Хуллас, телебошловчи Познер, бир неча ўн кишилик оилавий дўстлари ҳамроҳлигида, чартер рейсини ижарага олиб, ўзининг 87 (!) ёшга тўлишини нишонлаш учун Тбилисига учиб келади.

Маълум бўлишича, Познер бир неча йил аввал Абхазия Грузиянинг бир қисми эканлигига шубҳа билан қараган экан. Маҳаллий карантин қоидаларини бузган ҳолда, Познер ва унинг дўстлари эндигина байрам столига ўтиришган эдиямки, кўчада намойишчилар меҳмонхона атрофида тўпланиб, бинога келадиган электр энергиясини узиб қўйишди. Познерчилар бошқа меҳмонхонага кўчиб ўтишади, аммо у ерда ҳам улар тақиб қилиб, қувғинга учрайди ва уларга қарата тухумлар отилади.

Байрамни кўнгилдагидек ўтказиб бўлмаслиги аниқ бўлади. Ҳатто, гарчи линчламасада (судсиз жазолаш), лекин қатъий сўраб олишлари мумкинлигини тушунишади. Полиция эскорти остида туғилган кун иштирокчилари аэропортга олиб кетилади ва у ердан улар Москвага эсон-омон учиб кетишади.

Шахсан менда ушбу мавзу бўйича иккита шарҳ мавжуд. Мен, аргументлар юзасига чиқиб қолган шархлардаги баҳсларга киришни истамайман. Ҳудудий яхлитлик, ялтоқилик, ПУТИН, тарғибот ва меҳмондўстлик қонунларига нисбатан хиёнат қилиш тўғрисида гапримайман. Уларни ҳаммаси кап- катта одамлар ва ҳар ким ўзи учун жавоб беради.

Биринчидан, бу одам собиқ империяни қумсаб юрувчи москвалик, қайтараман, россиялик эмас, москвалик, буни устида, у муваффақиятга эришган, ақлли ва либерал (Познер дейди): «Грузинлар- бу қадаҳ сўзларини узоқ айтадиган, хинкали еб, шароб ичадиган ёрқин ҳиссиётли  одамлардир. Менинг дўстларим орасида грузияликлар бор. Ўзбеклар – палов ва дўппидир, мен улардан бири билан бирга ўқигандим. Латвияликлар – қаҳрабо ва шпротлардир. Бизда сизлар тушунмайдиган пойтахтликларга хос бўлган мураккаб мавзу бор, унда биз ҳар қандай беъманиликни муҳокама қилишимиз мумкин, жумладан тарих ва фактларни сохталаштириш ҳақидаги сафсаталар. Аммо сизлар хафа бундан бўлмаслигингиз керак, ўзингиз тушунасизку, биз учун, яъни Москва либераллари учун ҳозир омон қолиш қанчалик қийин! Хафа бўлманг, биз палов, хинкали, сало ва шпротларни жуда яхши кўрамиз, лекин баъзида шунга мажбур бўламиз, яъни сизга ёқмайдиган гапларни айтиб қўямиз, шунчаки нон топиш учун шунақа бемаъни сафсата сотишимиз керак! Нега бизга қарата тухум отаяпсизлар? Наҳотки Абхазия учун чин дилдан биздан хафа бўлдингиз? Аҳир биз сизга нисбатан жуда яхши муносабатдамизку?!»

Иккинчидан, нафақат сиёсатчилар, балки журналистлар ҳам ўз вақтида нафақага чиқиши керак.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг