Россияда коронавирусга қарши учинчи вакцинани ишлаб чиқариш бошланди.

0
964
Фото:(AFP)

Россия ўзининг коронавирусга қарши CoviVac номли учинчи вакцинасини ишлаб чиқаришни бошлади. Айни пайтда ушбу вакцина синовларининг учинчи босқичи давом этмоқда ва у тез орада одамларга тарқатила бошланади.

Ҳозирда Россияда коронавирусга қарши ишлатилиши мумкин бўлган вакциналар сони учтани ташкил қилиб, уларнинг энг машҳури Sputnik V бўлса, EpiVacCorona ва CoviVac вакциналари ҳам фавқулодда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтказилган.

“Россияда учинчи коронавирус вакцинаси аҳолига етказилиб бериш арафасида турибди. У тез орада вилоятларга тарқатилади” дейилади Россия  Фан ва Олий таълим вазирлиги баёнотида.

Интерфакснинг ёзишича, CoviVacнинг сўнгги босқич синовлари ярим йил ичида якунланади. Ушбу вакцинадан йилига 10 миллион дозада ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда.

Манба: 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг