Хитой Фаластин ва Исроилни музокараларга таклиф қилмоқчи.

0
570
Фото:(AP)

Хитой ҳукумати исроилликлар ва фаластинликларни Хитойда музокаралар ўтказишга таклиф қилмоқчи. Бу ҳақда Хитой Ташқи ишлар вазири Ван Йи чоршанба куни Al-Arabiyaга берган интервюсида маълум қилган. Хитой ҳукумати бундан аввал ҳам Фаластин ва Исроил ўртасидаги музокаларга АҚШнинг ўрнига воситачи бўлишни бир неча бор таклиф қилганди.

«Биз Фаластин ва Исроил жамоат арбобларини Хитойда музокаралар ўтказишга таклиф қиламиз» дейди Ванг.

Ванг айни пайтда Ўрта Шарқ бўйлаб саёҳатини давом эттирмоқда. У, шунингдек, Ямандаги ҳарбий ҳаракатлар ҳақида ҳам фикр билдирган.

«Биз Саудия Арабистонининг Яманда вазиятни тартибга солиш бўйича ташаббусини иложи борича тезроқ амалга оширишга чақирамиз» дейди Хитой Ташқи ишлар вазири.

Аввалроқ, Саудия Арабистони Ямандаги урушни батамом тўхтатиш ва Ҳусийлар босиб олган ҳудудлар билан алоқаларни тиклашни таклиф қилганди. Аммо, Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган Ҳусийлар бу таклиф ўзларининг талабини қондирмаслигини айтиб, уни рад этишган.

Манба: 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг