Европа Иттифоқи уйғурларга қилинаётган зулм сабаб Хитойга санкциялар жорий қилди

0
1974
Фото:(Reuters)

22 март куни Европа Иттифоқи Шарқий Туркистондаги инсон ҳуқуқлари бузилиш ҳолатлари учун Хитойнинг тўрт нафар амалдорига санкцияларни жорий қилди. Бу Европа Иттифоқининг сўнгги ўттиз йил ичида чин юртига нисбатан қўллаган илк чекловлари бўлди.

Хитойнинг Шарқий Туркистон ҳудудида мусулмон уйғурларга зулм қилишда айбдор деб топилиб, санкцияларга учраганлар орасида Шарқий Туркистон жамоат хавфсизлиги бюроси директори Чен Минггуо ҳам бор. Европа Иттифоқи Ченнинг «инсон ҳуқуқларининг қўпол равишда бузилиши» учун жавобгар эканлигини айтди.

Европа Иттифоқи ўзининг расмий журналида Ченни «уйғурларга ва мусулмон бўлган бошқа оз сонли миллат вакилларига нисбатан ўзбошимчалик билан ҳибсга олиш ва камситувчи муносабатда бўлиш, шунингдек,уларнинг дин ва эътиқод эркинлигини мунтазам равишда бузишда» айблади.

Шунингдек, Ёвропа Иттифоқининг санкциялар рўйхатига тушганлар орасида Хитойнинг юқори лавозимли мулозимлари Ван Мингшан ва Ван Цзунжен, Шарқий Туркистон минтақасининг собиқ раҳбари Чжу Хайлун ҳам бор.

Ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотларнинг маълумотларига кўра, айни пайтда Хитойнинг Шарқий Туркистон ҳудудидаги лагерларда камида 1 миллиондан ортиқ уйғур мусулмонлар ҳибсда сақланмоқда. Хитой ҳукумати бундай жойлар “касб-ҳунар ўргатиш марказлари” экани ва у ерда ҳеч қандай инсон ҳуқуқларининг бузилиш ҳолатлари мавжуд эмаслигини таъкидлаб келади. Дунёнинг бир неча давлатлари, хусусан, АҚШ ва Канада Хитой ҳукуматининг уйғурларга қилаётган муносабатини геноцид деб атаган.

Манба: 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг