Microsoft Windows 10 October Update номли янги версиясини чиқарди.

0
136

Microsoft,  Surface  компютерининг янги линейкасига қўшимча равишда, Windows 10-нинг октябрда барча компютерлар учун янгиланишини эълон қилди. 

Янгилашни,  «Янгилаш ва хавфсизлик» («Обновление и безопасность») созламалар бандида ўрнатиш имкониятини текширишиш мумкин.

Агар компютер ҳали янги версияни ўрнатишни таклиф қилмаса, унда бир неча кун ичида фойдаланиш мумкин бўлади.

Янги Windows 10нинг энг муҳим хусусияти барча компютерлар билан синхронланган умумий алмашинув панели бўлди.

Шундай тарзда, расмни уй стол компютерига сақлаш мумкин ва улар Windowsнинг аккаунтларидан бирига уланган бўлса, у дарҳол ноутбукнинг буферида кўринади.

Timeline синхронлаш ҳам худди шундай ишлайди – бу барча очиқ иловалар, ҳужжатлар, расмлар ва бошқа файлларни хронологик тартибда кўрсатадиган махсус ойнадир.

Ушбу лента энди қурилмалар ўртасида синхронланмоқда. Яна Microsoft учинчи томон Chrome ва Firefox браузерлари учун кенгайтмаларини чиқарди. Бу вазифа, уларнинг ёрлиқлари Timelineга ўрнатилиши учун қилинган.

Windows 10 билан ишлайдиган смартфон сифатида Android ва iOS дан фойдаланиш мумкин, чунки Windows мобил версияси аллқачон йўқ бўлиб кетган.
Компютер ва смартфонни синхронлаштириш учун «Телефон» иловаси мавжуд.

Шундай тарзда, тезда расмларни баҳам кўриш, хабарларни кўриш ва бошқа нарсаларни кузатиш мумкин. Кўп функциялар ҳозирча фақат Android учун мавжуд.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг