Нигерияда қуролланган шахслар 300 дан ортиқ ўқувчи қизни ўғирлаб кетишди.

0
270
Фото:(File: AP Photo)

Нигериянинг шимоли-ғарбидаги Замфара штатида номаълум қуролли шахслар 317 нафар ўқувчи қизни ўғирлаб кетди, дейилади Нигерия полициясининг жума куни берган баёнотида. Бу Нигерияда сўнгги ўн кун ичида амалга оширилган иккинчи одам ўғирланиш ҳолати ҳисобланади.

«Менга мавжуд бўлган маълумотларга кўра, ўғрилар тунда транспорт воситаларида келишган ва ўқувчиларни олиб кетишган, уларнинг баъзилари эса пиёда ҳам келган», дейди Замфара штати ахборот комиссари Сулаймон Танау Анка.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармаси ЮНИСЕФ ҳам 300 дан ортиқ қиз ўғирланганини тасдиқлади.

«Биз Нигериядаги мактаб ўқувчиларига қилинган яна бир шафқатсиз ҳужумдан ғазабландик ва қайғуга тушдик» деди ЮНИСЕФнинг Нигериядаги вакили Питер Хокинс.

Айни пайтда полиция қидирув ишларини давом эттирмоқда. Нигерияда ўтган ҳафтада ҳам номаълум шахслар мактаб-интернатга кечаси ҳужум уюштириб, бир нафар ўқувчини ўлдирган ва 42 кишини, шу жумладан, 27 нафар ўқувчини ўғирлаб кетишганди. Ушбу ҳужумда гаровга олинганлар ҳанузгача озод қилинмаган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг