БМТ:Ўтган йили Афғонистондаги урушларда ҳалок бўлган тинч аҳоли сони 15 фоизга камайди.

0
115
Фото:(AP)

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 23 феврал сешанба куни эълон қилган ҳисоботига кўра, уруш гирдобида қолган Афғонистонда ўтган йили зўравонликларда ўлган ва яраланган тинч аҳоли сони 2019 йилга нисбатан 15 фоизга камайди.

Афғонистонда 2013 йилдан бери урушдан жабрланганлар сони ҳар йили 10 мингтадан юқори бўлиб келаётган эди. Статистикадан маълум бўлишича, 2020 йилда Афғонистонда урушлардан жабр кўрган тинч аҳоли сони 8820 тани ташкил қилди. Жумладан, уларнинг 3035 таси ўлдирилган бўлса, қолган 5785 таси жароҳатланган. Бу 2019 йилги рақамлар билан солиштирганда 15 фоизга кам ҳисобланади.

Шунга қарамай, Афғонистон оддий аҳоли учун дунёдаги энг хавфли ҳудудлигича қолмоқда. Бу ердаги қонли тўқнашувлар минглаб тинч одамларнинг барвақт ҳаётдан кўз юмишларига олиб келмоқда. Ачинарлиси, ўтган йилги жабрланганларнинг 43 фоизини аёллар ва болалар ташкил қилган.

“2020 йил Афғонистонда тинчлик йили бўлиши мумкин эди. Аммо, бунинг ўрнига можаро туфайли минглаб афғон фуқаролари ҳалок бўлди” дейди БМТ бош котибининг Афғонистон бўйича махсус вакили Дебора Лиён.

Ўтган йилнинг 12 сентябрида Толибон ва Афғонистон ҳукумати мамлакатда тинчлик ўрнатиш бўйича музокараларни бошлашганди. Лекин, кўпчилик томонидан умид билан қаралган ушбу музокараларда икки томон вакиллари аниқ бир тўхтамга кела олишмади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг