Эрон олий раҳбари мультфилмлардаги аёл қаҳрамонлар ҳижобда бўлиши кераклиги ҳақида қарор чиқарди.

0
192
Фото:(AFP)

Эрон олий раҳнамоси Оятулло Али Ҳумайний янги фатво чиқариб, мультфильм ва анимацион фильмлардаги аёл қаҳрамонлар ҳижобда бўлишлари кераклигини айтди. Бу ҳақда Тасним ахборот агентлиги маълум қилган.

Али Ҳумайнийга телеграм орқали “Анимацион фильмларда персонажларнинг ҳижобда бўлиши зарурми?” деган савол беришган. У бунга қуйидагича жавоб берган:
«Гарчи бундай назарий вазиятда ҳижоб кийиш талаб қилинмаса-да, ҳижоб киймасликнинг оқибатида юз берадиган салбий жиҳатлар туфайли анимацияда ҳам ҳижобда бўлиш талаб этилади.»

Эрон Ислом Республикаси 1979 йилда ташкил қилинган. Шундан кўп вақт ўтмасдан бу мамлакатда аёлларнинг бошларига рўмол ўрашлари ва таналарининг барча қисмларини ёпишлари мажбурий қилиб қўйилган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг