Эрон ўзининг вакцинаси дастлабки синовларда 90 фоиз самара берганини маълум қилди

0
190
Фото:(WANA via Reuters)

Эрон ўзининг CОVID-19 га қарши биринчи вакцинаси дастлабки натижаларга кўра 90 фоиз самара берганини маълум қилди.

CОVИран Барекат деб номланган ушбу маҳаллий вакцинанинг синовдан ўтказишга раҳбарлик қилаётган Муҳаммад Ризо Солиҳийнинг маълум қилишича, 35 нафар кўнгиллиларда ўтказилган текширувлар кутилганидан ҳам яхшироқ натижа берди.

«Дастлабки натижалар икки дозали вакцинани олган одамларнинг 90 фоизга яқинида вирусга қарши иммунитет ҳосил бўлганини кўрсатди» дейди Солиҳий. Унинг қўшимча қилишича, вакцина ҳақида янаям аниқроқ маълумотни билиш учун кўпроқ синовлар зарур ўтказиш зарур.

CОVИран Барекатнинг одамлардаги синовларининг иккинчи босқичи 20 мартгача бошланади ва у май ойида ҳам давом этади.

«Эҳтимол, иккинчи ва учинчи босқичлар бирлаштирилади ва дастлабки натижалар Озиқ-овқат ва фармацевтика идорасига тақдим этилади» дейди Солиҳи.

Барекат Эрондаги CОVID-19 га қарши ягона маҳаллий вакцина эмас. Ҳукумат расмийлари шу ойнинг бошида маҳаллий ишлаб чиқарилган Рази CОV-Fars номли иккинчи вакцинанинг тез орада одамдаги синовлари бошланишини айтишганди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг