“Pfizerнинг вакцинаси қабул қилингач аҳоли орасида касалланиш 95.8 фоизга камайди”: Исроил ССВ

0
140
Фото;(REUTERS)

Исроил Соғлиқни сақлаш вазирлигининг шанба куни хабар беришича, Pfizer вакцинасининг иккала дозасини олган одамлар орасида CОVID-19 касаллиги хавфи 95. 8 фоизга камайди.

Вазирликнинг таъкидлашича, Pfizer вакцинаси иситма ёки нафас олиш муаммоларининг олдини олишда 98 фоиз, ўлимнинг олдини олишда эса 98. 9 фоиз самарали бўлган.

Ушбу натижалар вакцинанинг иккинчи дозасини олган исроилликларнинг барчасидан 13 февралгача тўпланган маълумотларга асосланган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги веб-сайтида ёзилишича, тахминан 1.7 миллион кишига 30-январга қадар вакцинанинг иккинчи дозаси бериб бўлинган.

Бундан олдин вакцина қабул қилган одамлардан олинган натижалар ҳам яхши бўлганди. Бу эса Исроилни локдаун ҳолатидан чиқишга йўл очди. Бу мамлакатда якшанбадан бошлаб мактаблар ва кўплаб дўконларнинг очилишига рухсат берилди.

Шунингдек, Исроил соғлиқни сақлаш вазирлиги “Green pass” номли илова ишлаб чиқарган бўлиб, унда вакцина қабул қилганлар ва вирусдан тузалиб иммунитет ҳосил қилганлар ҳақида маълумот сақланади. Ушбу дастур орқали вирусга иммунитет ҳосил қилганлар спорт ва маданий мусобақаларда қатнашиш ва меҳмонхоналарда қолиш имкониятига эга бўладилар.

Манба

 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг