Саудияда аёлларнинг ҳарбий соҳада ишлашларига рухсат берилди.

0
171
Фото;(Supplied)

Саудия Арабистони Мудофаа вазирлигининг эълон қилишича, эндиликда Қиролликдаги эркаклар ва аёллар ягона қабул портал орқали ҳарбий хизматга ҳужжат топширишлари мумкин.

Аёллар Саудия Арабистони армияси, Саудия Арабистони ҳаво мудофааси, Саудия Қироллиги флоти, Саудия Арабистони стратегик ракета кучлари ва Қуролли Кучларнинг тиббий хизматларида хизмат қилиш учун рўйхатдан ўтиш имкониятига эга бўладилар.

Ушбу янгиликлар валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмоннинг “Vision 2030” ташаббуси асосида амалга оширилаётган бўлиб, у Саудия Арабистони аёлларини турли соҳаларда фаол бўлишларини таъминловчи ислоҳотларни ўз ичига олади.

Саудияда Қуролли кучлар сафига қўшилмоқчи бўлган аёл 21 ёшдан 40 ёшгача бўлиши, бўйи 155 сантиметр ва ундан юқори бўлиши, давлат хизматчиси бўламслиги керак. Шунингдек, у қабул тартибини ўташи, судланмаган бўлиши ва тиббий жиҳатдан хизматга яроқли бўлиши лозим.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг