Британия катта ёшдаги фуқароларининг барчасини июл охиригача вакцина билан таъминлайди

0
204
Фото;(AFP)

Британиядаги барча катта ёшдагилар июл ойининг охирига қадар CОVID-19 вакцинасининг биринчи дозасини қабул қилади, деди шанба куни мамлакат Бош вазири Борис Жонсон.

Жонсон 22 феврал куни Британиядаги учинчи локдаун ҳолатини юмшатиш бўйича режани эълон қилиши кутилмоқда. Бу мамлакатда ҳозиргача вирусга чалиниш хавфи юқори бўлганларнинг 15 миллион нафари ваксинани билан эмланган. Ҳукуматнинг маълум қилишича, энди 15 апрелгача мамлакатдаги 50 ёшдан ошган барчага вакцинанинг биринчи дозасини бериш мақсад қилинмоқда.

«Ҳозирда катта ёшдагиларнинг ҳар бирини июл ойининг охирига қадар вакцинанинг биринчи дозаси билан таъминлашни мақсад қилмоқдамиз. Бу амалдаги баъзи чекловларни юмшатишга асос бўлади. Аммо, шу нарсага шубҳа бўлмаслиги керакки, локдаундан чиқиш эҳтиёткорлик билан ва босқичма-босқич амалга оширилади. Чунки, ҳаммамиз ўзимизни ва атрофимиздаги одамларни ҳимоя қилишни давом эттиришимиз керак» дейди Жонсон.

Ҳозиргача 67 миллион киши яшайдиган Британияда жами бўлиб 17. 2 миллион киши коронавирус вакцинасининг биринчи дозасини қабул қилган. Бу мамлакатда Pfizer ва AstraZeneca компанияси вакциналаридан фойдаланилмоқда. Британиялик тиббиёт экспертлари вакцинанинг биринчи дозаси ва иккинчи дозасини қабул қилиш орасида 12 ҳафталик танаффус бўлиши кераклигини тавсия қилишмоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг