Австралияда коронавирусга қарши эмлаш дастури бошланди.

0
108
Фото;(AFP)

21 феврал куни Автралияда коронавирусга қарши оммавий эмлаш дастури бошланди. Сидней шаҳридаги тиббиёт муассасасида Австралия Бош вазири Скот Моррисон ва 84 ёшли уруш фахрийси Жейн Малисиак Pfizer компанияси вакцинасини биринчилардан бўлиб қабул қилиб олишди.

«Биз вакцина хавфсиз эканлиги ва уни қабул қилиш муҳимлигини кўрсатиш учун бу ерда турибмиз. Биз эмлашни биринчи бўлиб вирус юқтириб олиш хавфи юқори бўлганлардан бошлашимиз керак» дейди Моррисон.

Март ойигача австралияликларнинг тўрт миллионтаси ўз хоҳиши билан CОVID-19 вакцинасини қабул қилиши кутилмоқда. Лекин, мамлакат аҳолисининг аксарият қисми октябр охиригача эмланади. 25 миллион киши яшайдиган Австралия аллақачон Pfizer ваксинасидан 10 миллион дозада, AstraZeneca ваксинасидан эса 53.8 миллион дозада буюртма қилиб бўлган.

Австралияда 2020 йилнинг март ойидан шу пайтгача 29 мингдан камроқ одам коронавирусга чалинган ва уларнинг 909 таси вафот этган. Расмийларнинг маълум қилишича, Австралияда сўннги икки кун ичида аҳоли орасида коронавирусга чалиниш ҳолатлари аниқланмаган. Ушбу мамлакат дунёдаги COVID-19 га қарши курашда самарали иш олиб борган 10 та давлатдан бири ҳисобланади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг