Индонезияда кучли ёмғир туфайли сув тошқинлари юз берди. 1000 дан ортиқ одам эвакуация қилинди.

0
190
Фото;(Reuters)

Шанба куни Индонезия пойтахти Жакартадаги бир нечта ҳудудларда кучли ёмғир сабаб сув тошқини юз берди.Оқибатда, мингдан зиё додам ўз уйини ташлаб чиқишига тўғри келди. Мамлакат метеорология агентлигининг огоҳлантиришича, ҳозирги об-ҳаво келаси ҳафта ҳам давом этиши мумкин.

Табиий офатларнинг зарарини камайтириш агентлиги раҳбари вазифасини бажарувчи Сабдо Курниантонинг айтишича, Жакартанинг жанубий ва шарқий ҳудудларидаги сув сатҳи 1, 8 метргача кўтарилган. Ушбу ҳудудлардан 1380 киши эвакуация қилинди. Лекин, ҳозирча жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.

«Сўнгги маълумотларга кўра, икки юз маҳалла зарар кўрди. Ёмғир тўхтади, аммо бошқа ҳудудлардан келаётган сув Жакартага кирмоқда. Умид қиламанки, сув шаҳар марказига етиб бормайди. Сув чекинганда одамлар ўз иш фаолиятларини қайта бошлашлари мумкин», деди Жакарта губернатори Аниес Басведан шанба куни.

Айни пайтда Индонезия Осиёдаги коронавирусданэнг кўп азият чекаётган мамлакатлардан бири бўлиб, сув тошқинлари ушбу мамлакатга янада кўпроқ муаммоларни келтириб чиқарди.

 Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг