Экваториал Гвинея ўзининг Исроилдаги элчихонасини Қуддусга кўчирмоқчи.

0
166
Фото;(Reuters)

Экваториал Гвинея Исроилдаги элчихонасини Қуддусга кўчиради, деб хабар қилди, Исроил бош вазири Бенжамин Нетаняхунинг матбуот хизмати жума куни.

Экваториал Гвинея президенти Теодоро Обианг Нгуема жума куни Бош вазир Бенямин Нетаняху билан телефон орқали суҳбатда элчихонани Қуддусга кўчириш ҳақида эълон қилди. Айни пайтда ушбу мамлакатнинг Исроилдаги элчихонаси Тел-авив яқинида жойлашган Ҳерзлияда.

Ўтган йилнинг ноябр ойида Африкадаги Малави давлати ўзининг Исроилдаги элчихонасини Қуддусга кўчиришга қарор қилганди. Экваториал Гвинея эса ушбу ҳаракатни амалга оширган Африкадаги иккинчи давлатга айланади.

БМТ қарорига кўра, Фаластин муаммоси ҳал қилинмагунча Қуддус Исроил пойтахти деб тан олинмайди. Шунга қарамай 2017 йилда АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп Қуддусни Исроил пойтахти деб тан олди. 2018 йилнинг май ойида эса Қўшма Штатларнинг Исроилдаги элчихонаси Қуддусга кўчирилди. АҚШнинг янги президенти Жо Байден ҳам Исроилдаги элчихонанинг Қуддусда қолдирилишини маълум қилган.

Исроил Қуддусни ўзининг абадий ва бўлинмас пойтахти деб ҳисоблайди. Аммо, Фаластин Шарқий Қуддусни ўзининг келажакда қуриладиган давлатининг пойтахти бўлишини хоҳлайди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг